30 Сентябр 2025 йил
55
Гиёҳвандлик моддаси манзилига етиб бормади
"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 20 кунлик" кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 27 сентябрь куни Янги Наманган тумани "Гулистон маҳалласида яшовчи фуқаронинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида соф оғирлиги 100,3 грамм бўлган «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати