3 Август 2025 йил
397
Гиёҳвандлик моддалари савдосига чек қўйилди
Жорий йилнинг 17 июль куни Давлатобод туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Давлатобод тумани "Давлатобод" маҳалласи ҳудудида, Наманган шаҳар "Меҳнатобод" маҳалласида яшовчи, 1978 йилда туғилган К.А соф оғирлиги 44,08 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик моддасини 7.000.000 сўмга сотаётган вақтида ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Давлатобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати