25 Сентябр 2025 йил
76
Гиёҳвандлик моддалар олиб олиб кетаётган фуқаро аниқланди
"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 20 кунлик" кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 19 сентябрь куни Норин тумани «Навоий» маҳалласида яшовчи фуқаронинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида соф оғирлиги 1,1 грамм бўлган «Гашиш» ҳамда 2,44 грамм «Марихуана» гиёҳвандлик моддалари борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати