16 Сентябр 2025 йил 49

Гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйилди

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни Наманган шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Наманган шаҳар «Янгиҳаёт» маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган Й.О. «Янгиҳаёт» маҳалласи ҳудудида шартли харидорга 23,91 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик моддасини 2.500.000 сўмга сотаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech