18 Апрел 2025 йил
184
Гиёҳванд модда сотаётган шахс қўлга олинди
2025 йил 15 апрель куни Чуст туман ИИБ ходимлари томонидан туман ҳудудида ўтказилган “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбирлари давомида Поп туманида яшовчи 1964 йилда туғилган фуқаро А.Х. танишига 4,49 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини 1 миллион сўмга сотаётган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати