25 Сентябр 2025 йил 75

Гиёҳванд модда савдоси билан шуғулланаётган шахс қўлга олинди

"Хавфсиз ҳудуд - долзарб 20 кунлик" кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жорий йилнинг 18 сентябрь куни Янгиқўрғон тумани «Маданият» маҳалласида яшовчи фуқаро оғирлиги 8,34 грамм бўлган «Гашиш» гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech