2 Июл 2025 йил 791

Гиёҳванд модда савдогари қўлга олинди

Жорий йилнинг 17 июнь куни ўтказилаётган “Қорадори-2025” тадбири давомида, Наманган тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тўрақўрғон тумани, “Порлоқ” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Б, Наманган тумани, “Фаровон” маҳалласида танишига 400.000 сўм пул эвазига соф оғирлиги 0,66 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида ушланган. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech