7 Август 2025 йил 70

Гиёҳванд модда олиб юрган шахсга қонуний чора кўрилди

Жорий йилнинг 15 июль куни туман ИИБ ходимлари томонидан Янги Наманган тумани "Гулистон" маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Янги Наманган туман "Оромгоҳ" маҳалласида яшовчи, 1995 йилда туғилган З.Ани ёнидан 0,86 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янги Наманган туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech