16 Сентябр 2025 йил
65
Гиёҳванд модда олиб кетаётган шахс аниқланди
Жорий йилнинг 30 август куни Норин туман ИИБ ходимлари томонидан туманнинг «Ибрат» маҳалласи ҳудудида, Норин тумани «Кемабоши» маҳалласида яшовчи, 1968 йилда туғилган Т.Т.ни тўхтатилиб, ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, қўлида бўлган целлофан пакет ичида соф оғирлиги 24,41 грамм бўлган «Марихуана» гиёҳванд моддаси борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Норин туман ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати