4 Август 2025 йил 239

Гиёҳванд модда манзилига етиб бормади

Жорий йилнинг 16 июль куни Чортоқ туманида ДХХ туман бўлими ва туман ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбир давомида, Чортоқ тумани "Бешкапа" маҳалласида яшовчи, 1993 йилда туғилган Б.Бнинг ёни кўздан кечирилганида, целлофан пакетга ўралган, оғирлиги 0,43 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech