Газ баллони ўғирлаган шахслар қўлга олинди
Жорий йил 5 октябрь куни, Чортоқ туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 09:30 ларда номаълум шахс, яшаш уйига дарвозаси очиқ қолганлигидан фойдаланиб кириб, дарвозахонаси олдида турган нархи 400.000 сўмлик бир дона газ баллонини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси ва ҲПМБ катта профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Чортоқ туманида яшовчи икки нафар фуқаролар содир этганликлари аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 6 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати