15 Май 2023 йил 563

“Гашиш” сотаётган шахс жиноят устида ушланди

2023 йил 10 май куни вилоят ИИБ ҳамда Тўрақўрғон туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Назорат-харид” тадбири давомида Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро тадбир иштирокчисига 200.000 сўм пул эвазига бир бўлак ўткир хидли қорамтир рангли, сақичсимон моддани сотаётган вақтида ушланган.

Вилоят ИИБ Эксперт криминалистика марказининг хулосасида ушбу модданинг соф оғирлиги 1,39 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech