“Гашиш” сотаётган фуқаро ушланди
2022 йил 4 январь куни вилоят ИИВ ЖҚББ ва вилоят ИИБ ЖҚБ ҳамда Уйчи туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Учқўрғон туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган М.И. Уйчи туманида тадбир иштирокчисига 7.000 АҚШ доллари эвазига уч бўлакка бўлинган, оқ рангли целлофан пакетга ўралган, тўқ жигарранг рангли, ўткир ҳидли, ёпишқоқ ҳолатдаги гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани сотган вақтида, ушланган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу гиёҳванд моддасига ўхшаган моддани танишлари, Учқўрғон туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган Л.Х. ва Учқўрғон туманида яшовчи, 1997 йилда туғилган Н.Т.лардан шу куни 5.000 АҚШ долларига сотиб олганлиги аниқланган.
Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 609.76 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 5 январь куни Л.Х. ва Н.Т.ларга нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми ҳамда М.И.га нисбатан Ўз.Р ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, Ўз.Р ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати