“Гашиш” савдосига чек қўйилди.
2021 йил 11 февраль куни вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили ҳамда вилоят ИИБ Тезкор хизмат ходимлари томонидан ўтказилган “Назорат харид” тадбири давомида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро яшаш уйи олдида тадбир иштирокчисига 300.000 сўм пул эвазига қора рангли целлофан пакетга ўралган, ўткир ҳидли, жигарранг рангли, гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани сотган вақтида ушланган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 0,93 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 18 февраль куни Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати