13 Январ 2021 йил
375
“Гашиш” савдогари қўлга туширилди.
2021 йил 11 январь куни вилоят ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакиллари, шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган “Назорат харид” тадбири давомида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган фуқаро яшаш уйи олдида тадбир иштирокчисига 1.050.000 сўм пул эвазига ўткир ҳидли тўқ жигарранг кўринишдаги гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани сотаётган вақтида ушланган.
Наманган вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 18,54 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 12 январь куни Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати