16 Октябр 2020 йил
537
Гашиш савдогари қўлга тушди.
2020 йил 6 октябрь куни вилоят ИИБ ЖҚБ УЖҚКБ тезкор вакиллари ҳамда Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан ўтказилган “Назорат-харид” тадбири давомида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро 250.000 сўм пул эвазига ўткир ҳидли, кўкимтир рангли гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани сотаётган вақтида ушланган.
Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 0,04 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 10 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати