29 Октябр 2020 йил 448

“Гашиш” савдогари қўлга олинди.

Шу йил 24 октябрь куни Мингбулоқ туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган “Назорат-харид” тадбири давомида, Тўрақўрғон туманида яшовчи фуқаро туманда жойлашган ошхона олдида тадбир иштирокчисига 100 АҚШ доллари ва 1.030.000 сўм пул эвазига ўткир ҳидли, қорамтир рангли 2 дона бўлакларга бўлинган целлофан парчасига ўралган гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани сотаётган вақтида ушланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 7,27 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech