1 Сентябр 2025 йил 148

«Гашиш» гиёҳвандлик моддаси манзилига етиб бормади

Жорий йилнинг 4 август куни «Наманган» мунтазам ЙПХ масканида ИИВ ЖХД ЙҲХХ ва Поп тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида «Водий-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келаётган, Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги Кобальт русумли автомашинаси тўхтатилиб текширилганида, автомашинада йўловчи сифатида келаётган, Андижон вилояти Андижон шаҳрида яшовчи, 1998 йилда туғилган О.Ж.га тегишли сумкада 1.64 грамм «Гашиш» гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Поп туман ИИБ Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech