Фуқаронинг ёнидан психотроп таблеткалар топилди
2022 йил 18 февраль куни соат 17:00 ларда, вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан Наманган шаҳар Янги Наманган туманида шубхали ҳатти-ҳаракатлар содир этган, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1957 йилда туғилган фуқарони ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнида бўлган курткасининг чап чўнтагидан целлофан пакетга ўралган, “ЦИКЛОДОЛ ГРИНДЕКС Тригексифенидил” ёзувли дори воситаси борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.
Ўз.Р ИИВ ЭКБМнинг хулосасига кўра, икки дона конвалюталардаги жами бўлиб, 50 (эллик) дона оқ рангли таблеткаларнинг тригексифенидил гидрохлорид моддаси мавжуд бўлиб, 50 дона таблеткаларнинг таркибидаги тригексифенидил гидрохлорид моддасининг умумий оғирлиги 0.1 граммни ташкил этишлиги, ушбу дори муомиласи чекланган психотроп моддаларига киришлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 3 март куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати