13 Июн 2023 йил
361
Фуқаронинг ёнидан психотроп дорилар топилди
2023 йил 29 апрель куни ДХХ вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ТҚХ Уюшган жиноятларга қарши кураш бўлими тезкор вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбир давомида Наманган шаҳар Давлатобод тумани Юқори Ғирвон МФЙ ҳудудида Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро тўхтатилиб, холислар иштирокида унинг ёни кўздан кечирилганида, қўлида бўлган полиэтилен пакетда жами 55 дона “Тропикамид” ва 124 дона “Регапен” номли дори-воситалари борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.
Ушбу ҳолат бўйича Давлатобод туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 2511-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати