31 Август 2021 йил 346

Фуқаронинг ёнидан “марихуана” топилди

2021 йил 19 август куни Ўз.Р ИИВнинг Фармойиши ижросини таъминлаш юзасидан вилоят ҳудудида ташкил этилган мобил гуруҳлар томонидан Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани ҳудудида ташкил этилган “Кўчма ҳаракатланувчи пост”да хизмат олиб бораётган профилактика инспекторлари ҳамда вилоят ИИБ ТЭҚКБ катта тезкор вакиллари томонидан ҳаракатланиб кетаётган, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1972 йилда туғилган фуқарони тўхтатилиб, холислар иштирокида ёни кўздан кечирилганида, эгнидаги шимининг ўнг ва чап чўнтакларидан икки дона гугурт қутисида оч яшил тусдаги, ўткир ҳидли, майдаланган нашасимон ўсимлик қисмлари борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 7,33 грамм бўлган “Марихуанна” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 27 август куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech