19 Март 2022 йил 462

Фуқаронинг ёнида “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди

2022 йил 15 март куни соат 18:40 ларда, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакили ва Янги Наманган тумани ИИБ ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан, Наманган шаҳар Янги Наманган туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро яшаш уйи олдида шубҳали хатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун тўҳтатилиб, ёни ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнида бўлган курткасини чап ён чўнтагидан оқ рангли целлофан пакетга ўралган, ўткир хидли, гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 1,42 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 18 март куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech