17 Март 2021 йил 371

Фуқаронинг яшаш уйидан гиёҳвандлик моддаси топилди.

Жорий йил 4 март куни Наманган вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, Поп туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва вилоят ИИБ ТЭҚКБ тезкор вакили ҳамда ЙҲХБ АЙПХБ 1-сафарбарлик гуруҳи катта инспекторлари томонидан, Поп туманида яшовчи, 1970 йилда туғилган фуқаронинг яшаш уйи ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш уйи ертўласида бўлган темир чойнак ичидан бир дона оқ қоғозга ўралган, ўткир ҳидли, кўкимтир рангли, гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 13,14 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги ТБ Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech