11 Январ 2021 йил 266

Фуқаронинг уйидан “Марихуана” топилди.

Жорий йил 7 январь куни Наманган туман ИИБ ҲПБ профилактика инспектори туман ИИБ бошлиғи номига ёзган билдиргисига асосан, Наманган туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан, туманда яшовчи, 1972 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш хонадони ертўласига кириш эшиги юқори қисмида қоғоз парчасига ўралган, ертўла деворининг юқори қисмида михга илинган целлофан пакет ичида ва қўйхонасига девор сифатида тахлаб қўйилган ғўзапоя боғи устидаги халтанинг ичида кўкимтир рангли, ўткир ҳидли, гиёҳванд моддасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасида, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 455,7 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech