22 Апрел 2022 йил 501

Фуқаронинг уйидан “Марихуана” чиқди.

2022 йил 15 апрель куни, туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан Наманган туманида яшовчи, 1972 йилда туғилган фуқаро яшаш уйининг ётоқхонасидаги диванининг кўрпачаси остида полиэтилен пакетга ўралган, ўткир ҳидли, кўкимтир рангли модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган. Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 3,52 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган. Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 21 апрель куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech