18 Декабр 2021 йил 382

Фуқаронинг уйидан “Гашиш” топилди

Жорий йил 9 декабрь куни туман худудида ўтказилаётган “Чегара-Тозалаш” тадбири давомида, Уйчи туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ТЭҚКБ тезкор вакиллари томонидан, Уйчи туманида яшовчи, 1968 йилда туғилган фуқарони яшаш уйи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш хонадони ётоқхонасидаги диванининг бош томонидан ва яшаш хонадони ҳаммоми токчасидан қора рангли целлофан пакетга ўралган, ўткир ҳидли, тўқ жигарранг рангли, гиёҳванд моддасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 2,05 грамм бўлган “Гашиш” ва 0,88 грамм бўлган кўкнор сомони эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 16 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech