23 Феврал 2021 йил 398

Фуқаронинг уйидан 43,2 грамм “Марихуана” топилди.

Шу йилнинг 10 февраль куни вилоят ИИБ ЖҚБ катта тезкор вакили, Косонсой туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва Ўз.Р МГ вилоят ҚБ 1-алоҳида отряд командирлари томонидан, Косонсой туманида яшовчи, 1959 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадонини холислар иштирокида кўздан кечирилганида, унинг ётоқхонасида бўлган диван тагида 23 та турли хил ўлчамдаги қоғоз парчаларига ўралган, ўткир ҳидли, сариқ-қўнғир рангли, майдаланиб қуритилган моддалар борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 43,2 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат буйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech