27 Июл 2021 йил 358

Фуқаронинг қўйларини фирибгар бошқасига сотиб юборди.

Жорий йил 17 июль куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йилнинг ноябрь ойида таниши, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, Наманган шаҳрида жойлашган қўйхонасидаги 42 бош қўйларини ҳар бирини 3.050.000 сўмдан жами 128.000.000 сўмга келишиб, пулларини бир хафтада беришини айтиб, қўйларини олиб кетиб, бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларини ўзини шахсий эхтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 26 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech