29 Октябр 2020 йил 466

Фуқаронинг қўлидаги пакетдан “Марихуана” чиқди.

Шу йил 19 октябрь куни соат 15:30 ларда Чуст туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан, Чуст шаҳрида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқарони Чуст шаҳар ҳудудида қўлидаги целлофан пакет текширилганида, ичида оқ ранли целлофан пакетга ўралган кўкимтир рангли, ўткир ҳидли, нашасимон модда борлиги аниқланиб, холислар иштирокида текшириб кўриш учун олинган.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 312 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 26 октябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech