30 Декабр 2021 йил 503

Фуқаронинг пластик картасидан пул ўмарган шахс қўлга олинди

2021 йил 25 декабрь куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 10 декабрь куни  бирга яшовчи, 1957 йилда туғилган онасига тегишли бўлган АТБ “Агробанк” Янгиқўрғон туман филиали томонидан берилган пластик картасидан 7.575.000 сўм пул маблағларини номаълум шахс томонидан ечиб олинганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Янгиқўрғон туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 25 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech