5 Ноябр 2021 йил 310

Фуқаронинг эътиборсизлигидан фойдаланиб буюмларини ўғирлаган шахс ушланди.

Шу йил 4 ноябрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 2 ноябрь куни соат 20:00 ларда, Наманган шаҳар Ғунча МФЙ Ойдин кўчасида кетаётган вақтида унинг эътиборсизлигидан фойдаланган номаълум шахс эгнидаги кийимининг чап ён чўнтагида бўлган нархи 2.500.000 сўмлик “Redmi-7 A” русумли уяли телефон аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сонли ИИБ ЖҚБ бошлиғи ва тезкор вакил томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech