Фуқаронинг чўнтагидан “Марихуана” топилди.
2022 йил 11 апрель куни соат 22:30 ларда, туман ИИБ ҲПМБ профилактика инспектори томонидан Чуст тумани Еттиқўрғон маҳалласи ҳудудида шубҳали хатти-ҳаракатлар содир этган, Чуст туманида яшовчи, 1973 йилда туғилган фуқаронинг ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги курткасининг чап томон ички чўнтагидан қора рангли целлофан пакетга ўралган, гугурт қутисида ўткир ҳидли, тўқ жигарранг рангли, гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.
Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 3,25 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 19 апрель куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати