11 Август 2021 йил 354

Фуқаронинг чўнтагидан "Марихуана" топилди.

2021 йил 8 август куни ўтказилаётган “Қорадори-2021” тадбири давомида, Чортоқ туман ИИБ ҲПМБ профилактика инспектори томонидан, Чортоқ туманида яшовчи, 1978 йилда туғилган фуқарони холислар иштирокида ёни кўздан кечирилганида, шимининг чап чўнтагидан бир дона гугурт қутисида ва бир дона қоғоз парчасига ўралган, ўткир ҳидли гиёҳванд моддасига ўхшаш моддалар борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу моддаларнинг соф оғирлиги 1,37 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 9 август куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech