Фуқаронинг чўнтагидан марихуана чиқди.
2021 йил 25 сентябрь куни ўтказилган “Қорадори-2021” тадбири давомида, Тўрақўрғон туман ИИБ ҲПМБ профилактика инспекторлари томонидан Тўрақўрғон тумани Еттикон МФЙ ҳудудида, Чуст туманида яшовчи, 1976 йилда туғилган фуқаро ўзига тегишли бўлган ВАЗ-2107 русумли автомашинаси салонида ўтирган вақтида, унинг ҳатти-ҳаракатидан шубҳаланиб, ёни ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги кийимининг чап ён чўнтагидан селлофан пакетга ўралган, ўткир хидли, гиёҳванд моддасига ўхшаш модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун туман ИИБга олинган.
Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 1,74 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 28 сентябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати