10 Март 2021 йил 394

Фуқаронинг чўнтагидан “Марихуана” чиқди.

Жорий йил 4 март куни вилоят ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, 25 февраль куни, вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва Косонсой туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан, Косонсой туманида яшовчи, 1966 йилда туғилган фуқаро Косонсой туманида шубҳали ҳатти-ҳаракатлар содир этганлиги учун ёни холислар иштирокида кўздан кечирилганида, эгнидаги курткасининг чап чўнтагидан 2 дона гугурт қутисида, ўткир ҳидли модда борлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.

Вилоят ИИБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 50,63 грамм бўлган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Косонсой туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 4 март куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech