29 Ноябр 2021 йил 445

Фуқаронинг чўнтагидан “Гашиш” гиёхвандлик моддаси топилди

2021 йил 25 ноябрь куни вилоят ИИБ ЖҚБ бўлим бошлиғи ва катта тезкор вакиллари томонидан Наманган шаҳар Давлатобод туманида шубҳали ҳаракатлар содир этган, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1995 йилда туғилган фуқарони ҳолислар иштирокида ёни кўздан кечирилганида эгнидаги шими чўнтагида сигарет қутисида 15 дона бўлакларга бўлинган тўқ жигарранг рангли, ўткир хидли гиёҳванд моддага ўхшаш моддаларни сақлаётганлиги аниқланиб, текшириб кўриш учун олинган.

Фуқаро ушбу гиёҳванд моддаларга ўхшаш моддаларни таниши, Наманган шаҳрида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқародан олганлигини маълум қилганлиги сабабли, вақтинчалик яшаб келаётган, Наманган шаҳар Давлатобод туманидаги хонадони холислар  иштирокида текширилганида ётоқхонасидаги шкаф ичидан бир бўлак тўқ жигарранг рангли, ўткир хидли гиёҳванд моддага ўхшаш моддаларни сақлаб келаётганлиги аниқланган.

Наманган вилоят ИИБ ЭКБнинг ҳулосасида, фуқарони чўнтагидан олинган модданинг соф оғирлиги 14,83 грамм ва хонадондан олинган модданинг соф оғирлиги 5,1 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддалари эканлиги кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 26 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech