Фуқарони тунаб кетган талончилар қўлга олинди.
Шу йил 12 январь куни Янгиқўрғон туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 14:00 ларда Наманган шаҳрида жойлашган кинотеатри олдида кетаётган вақтида 2 нафар нотаниш шахс, қўлида бўлган нархи 1.500.000 сўмлик “Samsung-A10S” русумли телефон аппаратини олиб, воқеа жойидан қочиб кетганликларини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПБ профилактика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ҳамда суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи 2002 йилда ва 1999 йилда туғилган йигитлар содир этганликлари аниқланган ва далилий ашё олинган.
Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати