23 Декабр 2021 йил 391

Фуқарони чув туширган фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

2021  йил  16 декабрь куни, Наманган шаҳрида яшовчи, 1975 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил август ойида, Учқўрғон туманида яшовчи, 2019 йилда Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми билан судланган, 1968 йилда туғилган фуқаро уни ишончига кириб, Жентра русумли автомашинасини 12.000 АҚШ долларига ва 76 бош қўйларини 102.600.000 сўмга сотиб олишга келишиб, ундан ташқари янги бизнес қилиш учун 31.000 АҚШ долларини олиб, эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маьлум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 20 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech