8 Феврал 2021 йил 1758

Фуқарони 78 000 АҚШ долларига чув туширган шахсга фирибгарлик айблови қўйилди.

Жорий йил 15 январь куни Норин туманида яшовчи фуқаро туман ИИБга ариза билан билан мурожаат қилиб, унда 2019 йил 18 ноябрь куни, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро унинг ишончига кириб, Австрия давлатидан олиб келган 30 бош “SIMMENTAL” наслли молларини берса, эвазига 78.000 АҚШ доллари (738.894.000 сўм) миқдоридаги банкдан олинган кредит қарзларини тўлаб беришини айтиб, ундан 30 бош молларини олиб кетиб, уни бошқа шахсларга сотиб юбориб, кредит тўловларини тўламасдан, ҳозирги кунга қадар алдаб келаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши  қўзғатилган.

 

Наманган вилоят ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech