1 Август 2023 йил 438

Фуқародан пул талаб қилган маҳалла раиси ушланди

2023 йил 15 июль куни Наманган шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, 1973 йилда туғилган, МФЙ раиси бўлиб ишловчи аёл унинг ишончига кириб, Наманган шаҳар бюджетдан ташқари пенсия жамғармасида ишловчи танишлари орқали унинг фарзандларига бола нафақаси ажратиб беришини айтиб, эвазига 1.300.000 сўм пулларни талаб қилаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мазкур ариза юзасидан шу куни вилоят ИИБ ТҚХ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими тезкор вакиллари ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида аризада номи келтирилган аёл хизмат хонасида аризачидан 1.300.000 сўм пулларни олган вақтида ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech