26 Июл 2023 йил 397

Фуқаро ёмғирдан қочаман деб дўлга тутилди

2023 йил 16 июль куни Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 27 апрель куни шу туманда яшовчи, 1994 йилда туғилган фуқаро унинг ишончига кириб, кредитдан бўлган қаздорлигини тўлаб беришини айтиб, нархи 8.000 АҚШ доллари бўлган Ласетти русумли автомашинасини олиб кетиб, автомашинани сотиб юбориб, кредитдан бўлган қаздорлигини тўламай, пулларини эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech