18 Март 2022 йил 440

Фуқаро хамкасбининг пластик картасини ўғирлади

2021 йил 23 февраль куни, Наманган туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил февраль ойида номаълум шахс, иш жойида стол устида қаровсиз қолдирган ичида 1.600.000 сўм пули бўлган банк пластик картасини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган, Наманган туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ТЭҚКБ тезкор вакиллари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни бирга ишловчи таниши, Наманган туманида яшовчи, 1964 йилда туғилган фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2022 йил 17 март куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech