Фуқаро танишига ҳаёт учун хавфли бўлган тан жароҳати етказди.
Жорий йил 14 апрель куни соат 12:30 ларда, Мингбулоқ туманида яшовчи, 1979 йилда туғилган фуқаро шу туманда яшовчи 1973 йилда туғилган таниши билан ўзаро жанжаллашиб, қўли билан юз соҳасига бир маротаба урганида, таниши боши билан ерга йиқилган.
Натижада, жабрланувчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотномасида жабрланувчининг бош мия оғир очиқ шикасти, бош мия оғир даражада лат ейиши, бош мия ўнг ярим шари геморрагик лат ейиш ва мия ичи гематомаси чап юз, лаб сохалари сидирилиб шилинган жароҳати, ўнг кўз қовоқ қонталаши, энса соҳаси юмшоқ тўқимаси лат ейиши жароҳатлари борлиги, оғирлик даражасига кўра хаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати гурухига кириши кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича ҳозирда туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати