29 Март 2022 йил 418

Фуқаро спиртли ичимлик таъсирида телефонини ўғирлатди.

Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1992 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу куни соат 20:00 дан соат 23:00 гача бўлган вақт оралиғида 2.000.000 сўмлик “SAMSUNG-A51” русумли уяли телефон аппаратини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Ариза муаллифи ҳодиса содир бўлган вақтда Давлатобод тумани Юксалиш МФЙда яшовчи, 1991 йилда туғилган танишининг яшаш хонадонига бориб, у билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган. Ўз хонадонига қайтиб келганида эса телефони йўқолганини пайқаган.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ Давлатобод ТИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, хонадон эгаси ариза муаллифининг мастлигидан фойдаланиб, телефон аппаратини ўғирлаганлиги аниқланган. Далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech