24 Июл 2021 йил 355

Фуқаро пулни олмасдан Кобальтни сотиб юборди.

2021 йил 20 июнь куни, Наманган шаҳар Давлатобод туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 20 февраль куни, Наманган туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган ва Наманган туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаролар уни ишончига кириб, унга тегишли бўлган Кобалт русумли автомашинасини 10.000 АҚШ долларига сотиб олишга келишиб, пулини 2 ой ичида бериш шарти билан автомашинани олиб кетиб, ҳозирги кунга қадар пулларини бермаётганликларини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 23 июль куни Ўз.Р ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech