1 Март 2021 йил 485

Фуқаро профилактика инспекторига пора таклиф қилди.

Шу йил 26 февраль куни Чуст тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори вилоят ИИБ бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилиб, унда шу йил 25 февраль куни соат 13:00 ларда, шу туманда яшовчи фуқаро ВАЗ-2106 русумли автомашинасини маст ҳолда бошқарганлигини аниқлаб, автомашинасини жарима майдонига олиб кириб қўйганлиги, автомашинасини жарима майдонидан чиқариб бериши ва ҳужжатларни расмийлаштирмаслик эвазига унга 100 АҚШ доллари пора таклиф қилаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Мазкур билдиргига асосан, шу куни соат 16:00 ларда, Ўз.Р ИИВ ЎХБ Наманган вилояти бўйича бўлими ходимлари ҳамда туман ИИБ ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспекторининг хизмат хонасида унга 100 АҚШ долларини пора тариқасида бераётган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича ИЖҚКД туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech