28 Ноябр 2020 йил
453
Фуқаро наркотик сотаётганда қўлга тушди.
Шу йил 10 ноябрь куни Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган “Назорат харид” тадбири давомида, Наманган шаҳрида яшовчи, 1970 йилда туғилган фуқаро тадбир иштирокчисига 110.000 сўм пул эвазига гиёҳванд моддасига ўхшаш моддани сотаётган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Наманган шаҳар ИИО ФМБ ЭКБнинг хулосасига кўра, ушбу модданинг соф оғирлиги 1.23 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик моддаси эканлиги кўрсатилган.
Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 26 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 273-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати