1 Март 2021 йил 231

Фуқаро мастлик оқибатида телефонини ўғирлатди.

Жорий йил 26 февраль куни Уйчи туманида яшовчи аёл туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу йил 12 февраль куни соат 20:00 ларда, Уйчи тумани марказида жойлашган “Тохир ота” номли ошхонада бирга яшовчи акасининг мастлигидан фойдаланган номаълум шахс, курткасини чўнтагида бўлган нархи 3.100.000 сўмлик “SAMSUNG” русумли уяли телефон аппаратини ўғрилаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Наманган вилояти худудида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва ИИВнинг 2021 йил 20 февралдаги қўшма фармойишига асосан ўтказилаётган “Зарбдор ойлиги” ва “Антитеррор-Тозалаш” тадбирлари давомида, туман ИИБ ЖҚБ тезкор вакили ва ҲПБ ТП профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.   

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech