1 Май 2021 йил 336

Фуқаро мастлик оқибатида танишига жароҳат етказди.

Жорий йил 29 апрель куни соат 17:30 ларда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаро спиртли ичимликдан маст ҳолатда маҳалласи ҳудудида таниши, 1978 йилда туғилган фуқаро билан ўзаро жанжаллашиб, қўли билан урганида, фуқаро боши билан ерга йиқилган.

Натижада, жабрланувчи бош мия ёпиқ шикасти ташхиси билан РШТЁИМ Наманган филиалига ётқизилган.  

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech