Фуқаро жиноят содир этиб, ИИБга ариза берди
2021 йил 23 декабрь куни, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1986 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 22 декабрь куни соат 16:00 дан соат 19:00 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс, бирга яшовчи 1995 йилда туғилган синглисига тегишли бўлган нархи 1.275.000 сўмлик 80 кг. куритилган ғайноли қоқиларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўршини сўраган.
Янгиқўрғон туман ИИБ ҲПМБ профилакатика инспекторлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни аризачининг ўзи содир этиб, Янгиқўрғон туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқарога 700.000 сўм пул эвазига сотиб юборганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича Янгиқўрғон туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 24 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати